История солдата
«Прометей» экспедицияси
Музаффаров Ҳаким Хамдамович, 1923 йилда туғилган. Тошкент шаҳар, Олмазор (Октябрь) тумани, Сағбон кўчаси.
Халок бўлган: 27 октябрь 1943 йил, кичик сержант, воздушный стрелок.
Беларусь, Могилёв вилояти, Кличев посёлкасида самолетда жангда
Бедарак йўқолган деб ҳисобланган.
2015 йилда Беларусьнинг «Виккру» қидирув отряди ботқоқликлардан шу самолётни топиб олиб чиқади ва унда Музаффаровнинг жасади ва хужжатлари топилади.
2015 йил 7 май куни «Прометей» га хат келади ва Уша май ойида «Прометей» халок бўлган юртдошимизнинг қариндош-уруғларини излаб топади (бошқа фамилияда)
2015 йилнинг 30 июнида Музаффаров Ҳакимнинг жияни Қудратов Иззатула ўғли билан Могилевга бориб, Кличевда дафн маросимида қатнашади ва амакисига жаноза ўғиб келади.