Галаба Боги – 7 мая 2021 йил

Галаба Боги – 7 Май 2021год
https://youtu.be/6dvv7YCAVjs
Халқаро «Олтин мерос» хайрия Жамоат Фонди қошидаги Ўзбекистон «Прометей» ватанпарварлик қидирув экспедицияси бугун “Ғалаба Боғи”да бўлиб “Шон-Шараф” Музейи ходимлари билан учрашди. Командамизни жуда чиройли кутиб олишди ва “Ғалаба Боғи” билан “Шон-Шараф” Музейи билан батафсил таништиришди.
Музейда «Прометей» экспедицияси хақида материаллар борлиги бизни жуда каттик хаяжонга солди.
Ватанимиз пойтахтида шундай мажмуа яратилиши – жуда улкан, буюк ходиса.
Биз Музей билан яқин хамкорликда ишлаяпмиз.
Бедарак кетган аскарларимиз хақида топилаётган маьлумотларни Музейга тақдим этмоқдамиз. Яқин кунларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига бориб яқинда қариндошлари топилган Хатамов Умурнинг яшаган қишлоғи, ягона қизи ва неваралари билан танишиб махсус кўрсатув қилиш ниятидамиз. Шунингдек, Пастдарғом тумани хокими ва у кишининг фаол командасига ҳам миннатдорчилик изҳор қилиш ниятидамиз.
Хатамов Умур хақидаги барча материаллар “Шон-Шараф” Музейига топширилади.
Биз мамлакатамиз президентига, Мудофаа Вазирлигига, мана шу улуғ мажмуа ва Музей яратилишига ҳисса қўшган хамма ташкилотларга ва одамларга самимий миннатдорчилигимизни
билдирамиз